Шаҳноза Рўзиева.. Muallifning She'ri
Билмайман нима бўлган
Эрим ичиб келибди.
Яхшиям шу холида
Уйни топиб келибди.
Келасолиб йўлакда
Бақирдилар атайлаб.
Алдаб сулдаб ичкари
Киритволдик амаллаб.
Хеч бесабаб ичмасди
Хафа бўлса ичарди.
Ё тўй, ё бир ошнаси
Фарзанд кўрса ичарди.
Бугун не сабаб бўлди
Била олмай мен хайрон.
Биров билан уришиб
Бўлдими дили вайрон.
Ёки бирор ишчиси
Синдирдими сабрини.
Ичиб олиб энди у
Сочар менга захрини.
Дерлар: Чақир қўрқмайман
Тоға, хола, аммангни.
Жахлимни чиқармагин
Йўқотаман хаммангни.
Дедим: Майли дадаси,
Бизни йўқота қолинг.
Шундай катта юмуш бу
Аввал бироз дам олинг.
Аҳволин билиб туриб
Ундан савол сўрайми?
Ичганга аччиқ қилиб
Калтак ейиб юрайми?
Дарров аччиқ лимон чой
Дамлаб келдим пилдираб.
Сал тинчиб ухлаб қолди
Ниманидир валдираб.
Ичиб машина хайдаб
Олмабдиям пачоқлаб.
Тонг оттирдик, мен туриб
У тоғора қучоқлаб.
Кўзин очиб тепада
Турганимни кўрдилар
Кеча нима бўлди деб?
Аста савол бердилар.
Ана келди навбатим
Сўзладим тиним билмай.
Тез саволларга кўмдим
Нега ичганин билай.
Ўзи нега ичдингиз
Бирор нима бўлдими?
Ёки бирор ўзоқроқ
Танишингиз ўлдими?
Ёки бирор муаммо
Бўлдими ишхонада.
Ташвишни унитай деб
Ичдизми бахонада.
Зормидингиз ичишга
Ароқ сизга зормиди?
Соғликда айтолмаган
Бирор гапиз бормиди?
Йўғе бари жойида
Орзоқ совуқ қотгандим.
Шомоллаб қолмайин деб
Эллик грам отгандим.
Бир қадах икинчисин
Чақирадида имлаб.
-Хай худога шукуре
Шугина бўлса сабаб.
Ичиб юриб кўчада
Туширманг қадрингизни,
Тинглайман жон қулоқда
Айтсангиз дардингизни.
Энди менга деб навбат
Бирозгина олдим дам.
Шу билан беталофат
Ўтказдик бу гални хам.
Ярми ҳазил, ярми чин
Ёзган ушбу шеъримни.
Оллоҳим не бўлса хам
Омон сақла эримни.
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
Lochinbek Sharopov. Muallifning She'ri
Ibrohimbek BAHODIROV. Muallifning She'ri
Bahodirov. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
Xurshid Karim. Muallifning She'ri