ОТА ВА ЎҒИЛ

No'malum. Muallifning She'ri

▫️Кеча оқшом дадамни,
▫️Эслаб роса йиғладим.
▫️Соғиндимми, хижронми?
◾️Рости буни билмадим.

▫️Ўғлим кўриб ҳолимни,
▫️Деди: дада не бўлди?
▫️Дедим: болам дилимни,
◾️Соғинч косаси тўлди.

▫️Ўғлим деди: дадажон,
▫️Бир тепалаб қўяйми?
▫️Иссиқ чой дамладим, ё,
◾️Бир пиёла қуяйми?

▫️Ортингизга пар ёстиқ,
▫️Қўйиб қўйдим суянинг.
▫️Ўрнингиздан турсангиз,
◾️Елкам тутай тиянинг.

▫️Тоғорага сув қуйиб,
▫️Оёғингиз ювайми?
▫️Ё битта қуръон ўқиб,
◾️Ғамларингиз қувайми?

▫️Елпиғичда елпийми?
▫️Рохат олар жонингиз.
▫️Шайман хизматингизда,
◾️Ҳар лаҳза, ҳар онингиз.

▫️Дадажон айтинг фақат,
▫️Нечун кўзингизда ёш?
▫️Гўё булут ортида,
◾️Қолиб кетгандай қуёш.

▫️Болажоним меҳридан,
▫️Баттар тўлиб йиғладим.
▫️Майли болам эшит деб,
◾️Аста бошин силадим.

▫️Болам бобожонингни,
▫️Эслаб йиғладим бехос.
▫️Парво қилма бу йиғи,
◾️Фарзанд соғинчига хос.

▫️Сенгa ҳавас қиламан,
▫️Дада десанг ярашар.
▫️Дуо қилсам хаққинга,
◾️Кўкда малак талашар.

▫️Бобонг хизматларида,
▫️Мен ҳам сендек турганман.
▫️Дуоларин меваси,
◾️Сендек ўғил кўрганман.

▫️Дадам дуо қилгандай,
▫️Дуо қилай хаққинга.
▫️Доим соғ бўл, омон бўл,
◾️Жон фидо бўл халқинга

  HIKOYALAR va SHE'RLAR
Vatan

No'malum. Muallifning She'ri

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Armon Qasri

Lochinbek Sharopov. Muallifning She'ri

"Yaltiroq"ga bag'ishlanadi

Ibrohimbek BAHODIROV. Muallifning She'ri

Ona tilim

Bahodirov. Muallifning She'ri

ОТА ВА ЎҒИЛ

No'malum. Muallifning She'ri

ОНАНГИЗ АСРАНГ!!!

No'malum. Muallifning She'ri

ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

No'malum. Muallifning Hikoyasi

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ !!!

No'malum. Muallifning She'ri

БОРИНГИЗГА ШУКУР

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Oʻqituvchi haqida masal

No'malum. Muallifning Hikoyasi

КАРАНТИНДА ТЎЙ ҚИЛДИМ

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Created by  Master Sherkulov