Масжидда

No'malum. Muallifning Hikoyasi

Масжидда бир бой одам билан бир дарвеш ибодат қилар эдилар. Улар бир-бирларига яқин ўтирганларидан қилаётган дуолари бир-бирларига эшитилиб турар эди. Дарвеш намоздан сўнг шундай дуо қилди:
—«Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом ва фалон ширинликлардан етказ!» Шунда бой ичида шундай деди:
—«Бу дарвеш атайин менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Ўзимга айтса ҳам бўларди-ку. Унга ҳеч нарса
бермайман». (Нафс доим шундай, ҳар ишга аралашади.)
Дарвеш дуоларини битириб, масжиднинг бир четига бориб ёнбошлади. Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида
сават билан кириб келди. Дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйди. Бу ҳолни бой одам орқадан кузатиб
турарди. Дарвеш саватнинг устини очди. Саватда дарвеш дуосида сўраган таом ва ширинликлар турарди. Бой бу ҳолатни ҳайратлар билан тамоша қилиб турди. Дарвеш таом ва ширинликлардан тўйгунча еди. Қолганини келтирган одамга қайтариб берди. Ҳалиги одам саватни кўтариб масжиддан чиқди. Бой туриб у одамнинг орқасидан борди. Уни тўхтатиб сўради:
— Сиз кимсиз?
— Мен бир ҳаммол одамман.
— Бу нарсаларни ким юборди?
— Ҳеч ким юбормади. Ўзим келтирдим.
— Сиз бу одамни танийсизми?
— Йўқ, танимайман.
— Танимаган, билмаган одамга нега шунча нарса олиб келдингиз?
—Сизга англатай, —деди дарвеш, кулиб. —Мен бир фақир одамман. Одамларни юкини ташиб кун кўраман. Бугун бир бой одамнинг юкини ташидим. У менга жуда кўп пул берди. Мен ҳам дарҳол бошқа вақт болаларимга едиролмаган таомлар учун бозорлик қилдим. Уйга олиб бордим. Аёлим таомни тайёрлар экан, мен ухлаб қолдим. Тушимда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. У Зот менга шундай дедилар:
—«Мана шу масжидда бир валий инсон бор. У ҳозир мана шу таомларни истамоқда. Сен унга мана шу таомларни
олиб бориб, едир. У бу таомлардан еганича есин. Сен қолганини олиб келиб ўзинг е. Шунда сенга баракот бўлади. Шу ишни қилсанг, мен сени жаннатга киришинг учун кафил бўламан.»
Уйғондим-у, таомларни олиб масжидга югурдим. Воқеъанинг қолганига ўзинг гувоҳ бўлдинг.
Бой деди:
— Шу таомларга қанча пул сарф қилдинг? Дарвеш, фалонча, деди.
— Шу пулни ўн баробарини сенга бераман. Сен шу савобни бир бўлагини бер. Фақир одам:
— Бўлмайди, —деди.
— Йигирма баробарини бераман.
— Бўлмайди.
— Эллик баробар.
— Йўқ.
— Юз...
— Бекорга овора бўлма. Қанча берсанг ҳам, савобимни сенга бермайман. Тушун, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом менга бу ишим учун жаннатни ваъда қилдилар. Сен менга бутун дунёни берган тақдирингда ҳам, мен буни сенга бермайман. Қара, сен бу одам билан ёнма-ён туриб намоз ўқиб, савобдан бебаҳра қолдинг.

Дархақиқат бу дунё барча учун имтихонли фурсатдир. Нафсимиз гапига кириб эътиборсиз қолдирилаётган яхшиликлар балки биз учун аталган энг яхши имкониятдир.
Азизлар! Қўлингиздан келганча инсонларга яхшилик улашишдан, кўнгилларини кўтаришдан ва савобли амалларимиз билан фойдамиз тегишдек қулай фурсатларни ўтказиб юборманг! Зеро, вақти келиб буларни бари албатта бу дунёда ҳам, охиратимизда ҳам бизга соябон бўлажак!!!

  HIKOYALAR va SHE'RLAR
Vatan

No'malum. Muallifning She'ri

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Armon Qasri

Lochinbek Sharopov. Muallifning She'ri

"Yaltiroq"ga bag'ishlanadi

Ibrohimbek BAHODIROV. Muallifning She'ri

Ona tilim

Bahodirov. Muallifning She'ri

ОТА ВА ЎҒИЛ

No'malum. Muallifning She'ri

ОНАНГИЗ АСРАНГ!!!

No'malum. Muallifning She'ri

ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

No'malum. Muallifning Hikoyasi

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ !!!

No'malum. Muallifning She'ri

БОРИНГИЗГА ШУКУР

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Oʻqituvchi haqida masal

No'malum. Muallifning Hikoyasi

КАРАНТИНДА ТЎЙ ҚИЛДИМ

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Created by  Master Sherkulov