No'malum. Muallifning Hikoyasi
"Бир куни япониялик ҳамкасбим, муаллим Ямамотaдан сўрадим:
- Японияда ўқитувчилар куни қачон нишонланади, уни қай тарзда нишонлайсизлар?
Ямамота саволимдан ажабланиб шундай жавоб берди:
- Бизда умуман ўқитувчилар куни йўқ.
Унинг жавобини эшитиб, унга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Миямга бир фикр келди: "Иқтисодиёт, фан ва техника ривожланган мамлакат нега ўқитувчига, унинг меҳнатига бу қадар ҳурматсизлик билан муносабатда экан-а?"
*
Ишдан кейин Ямамота мени меҳмондорчиликка уйга таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшаганлиги сабабли биз метрода кетдик. Кечки "тиғиз вақт" бўлгани учун, метро поездлари одамларга тўла эди. Тиқилинчдан бироз сиқилганча, тутқичдан маҳкам ушлаб турдим. Тўсатдан ёнимда ўтирган отахон менга жой берди. Қари инсоннинг бу қадар ҳурмати муносабатини тушуна олмай мен унинг таклифини қабул қила олмас эдим, лекин у ниятида қатъий тургани учун мен ўтиришга мажбур бўлган эдим. Метродан чиққандан сўнг мен Ямамотадан оқсоқолнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини тушунтириб беришини сўрадим. Ямамота табассум қилди ва менинг муаллимлик кўкрак нишонимга ишора қилиб, шундай деди:
- Бу қария сизнинг муаллимлик нишонингизни кўрди ва мақомингизга ҳурмат белгиси сифатида ўз ўрнини сизга бўшатди.
Муаллим Ямамотанинг хонадонига илк бор ташриф буюрётганим сабабли қуруқ қўл билан бориш бироз ноқулай эди ва мен бирор совға сотиб олишга қарор қилдим. Мен Ямамотага ушбу қароримни баён қилганимда, у мени қўллаб-қувватлаб, олдинда ўқитувчилар учун дўкон борлигини, у ерда мен арзон нархларда маҳсулот сотиб олишим мумкинлигини айтди. Мен яна ҳиссиётларимни яшира олмай:
- Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими? - деб сўрадим.
Ямамота менинг сўзларимни тасдиқлаб, шундай деди:
- Японияда ўқитувчи - энг ҳурматли касб, энг ҳурматли инсон. Япониялик тадбиркорлар дўконларига ўқитувчилар кирса жуда хурсанд бўлишади ва буни ўзлари учун катта шараф деб билишади.
*
Японияда бўлган вақтларимда, мен бир неча бор японларнинг ўқитувчиларга қай даражада ҳурмат кўрсатишларига гувоҳ бўлдим. Метрода улар учун алоҳида жойлар мавжуд, улар учун алоҳида дўконлар очилган, ўқитувчилар ҳар қандай транспорт турига чипта олиш учун навбатда туришмайди. Ҳаётининг ҳар бир куни байрамдек бўлганидан кейин, нега энди япон ўқитувчиларига алоҳида байрам керак?
Ушбу воқеани сўзлар эканман, мен бутун қалбим билан бизнинг жамиятимиз ҳам устозларга юксак даражада муносабатда бўладиган ва ўқитувчилар ҳам бундай юқори мартабага муносиб бўладиган даражага эришишини истар эдим..."
Ушбу хабарни барча ҳамкасбларингизга юборинг. Ҳар биримизнинг кўкрагимизда ифтихор туйғуси уриб турсин! Устоз, сизнинг буюк номингиз ёнида таъзим қиламан ...
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
Lochinbek Sharopov. Muallifning She'ri
Ibrohimbek BAHODIROV. Muallifning She'ri
Bahodirov. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
Xurshid Karim. Muallifning She'ri