No'malum. Muallifning She'ri
Ўлим келиб тўсатдан,
Бир йигит барвақт ўлди.
Гуноҳлари кўп экан,
Қабри оташга тўлди.
Йиллар ўтди орадан,
Йигит қийноқда ётар.
Кўтарилмас азоблар,
Кундан-кун бўлар баттар.
Аммо, бир кун қабрга,
Келди икки фаришта.
Зулмат босган бу қабр,
Бирданига ЁРИШДИ.
Фаришталар дедилар.
Битди қабр азоби
Энди сизга бўлмагай.
АЛЛОҲнинг ҳеч ғазаби,
Бу совғалар сиз учун,
Бўлсин сизга муборак.
Бизларнинг келишимиз,
Сизга ЖАННАТдан дарак!
Йигит деди: Малаклар,
Сизлар шошиб қолибсиз.
Лойиқмасман совғага,
Сиз адашиб келибсиз.
Орзуларим кўп эди,
Ўлиб кетдим армонда.
Лойиқмасман совғага,
Қилманг мени шарманда.
Ётавериб бир жойда,
Кўникдим-ку САБРга.
Олиб бориб беринглар
Уни бошқа бировга.
Фаришталар дедилар:
Биз қилмаймиз ҳеч хато,
Бу совғалар сиз учун,
Сизга қилинган АТО.
Жон олувчи фаришта,
Жонингизни олганди.
Ўша пайт бешикда,
Фарзандингиз қолганди.
Инсонларга фарзандлар,
Берилади омонат.
Омонатга ҳиёнат
Ўртамаса диёнат.
Аёлингиз тарбия,
Қилди ёлғиз болани.
Фарзандингиз ўрганди
Шу бугун БИСМИЛЛОҲни.
Қабрингизни тарк этар
Энди азоб-ғавғолар.
Диёнатли фарзанддан
Келаверар совғалар.
Яхши қолгин эй йигит,
Сўзимиз ростдир ишон.
Фаришталар кетдилар
Қабр бўлди НУРАФШОН.
Охиратни унутдик
Дунёларга берилиб.
САВОБ ишни ор билиб
ГУНОҲ қилдик керилиб.
БИСМИЛЛОҲни ўрганиб
Шунча савоб бўлса гар.
Қанча савоб бўларкан,
ҚУРЪОН ўқисак агар.
ДУО қилинг азизлар,
Фарзандлар ОЛИМ бўлсин,
Улашинг бу мақолани,
Бошқалар ҳам билишсин...
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
Lochinbek Sharopov. Muallifning She'ri
Ibrohimbek BAHODIROV. Muallifning She'ri
Bahodirov. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
Xurshid Karim. Muallifning She'ri