«КЎП»

Абдумуталиб Эргашалиев. Muallifning She'ri

Орзу эмас армонларим кўп,
Бир ростимдан ёлғонларим кўп.
Бахор келиб кўнглим яшнади,
Лекин унда хазонларим кўп.

Кетдим олис олислаб жуда,
Кўзларингиз намлаб бехуда.
Йўлим пойлаб интизор жуда,
Соғинтирган инсонларим кўп.

Гох ўзимдан нолиб бераман,
Гох ўзимни койиб бераман.
Қандайлигим яхши биламан!
Камчилигу нуқсонларим кўп.

Деманг мени яхши қиз, яхши.
Йигитларнинг кўркисиз нақши.
Мени яхши билмайсиз яхши,
Мен билмаган ёмонларим кўп.

Қўл узатсам қўлин чўзмаган,
Салом берсам пинак бузмаган.
Биздайларни хеч менсимаган,
Бурни жуда осмонларим кўп.

Йиқилганда тиргак мадакор,
Шукур дейман чин дўстларим бор.
Яхши ёмон кунларимда кор.
Менга жони қалқонларим кўп.

Ишққа дучор бўлмаган ким бор,
Жону дилдан севмаган ким бор.
Мени тунлар айлаган бедор,
Битта қиздан умидларим кўп.

Умир ўтар дарёдек шитоб,
Ёзганларим уч тўртта китоб.
Қани болаликка қайтсайдим шу тоб, Хали битолмаган достонларим кўп.

Орзу эмас армонларим кўп,
Бир ростимдан ёлғонларим кўп.
Шеърият бир боғ бўлса унда,
Мен экмаган райхонларим кўп.

  HIKOYALAR va SHE'RLAR
Vatan

No'malum. Muallifning She'ri

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Armon Qasri

Lochinbek Sharopov. Muallifning She'ri

"Yaltiroq"ga bag'ishlanadi

Ibrohimbek BAHODIROV. Muallifning She'ri

Ona tilim

Bahodirov. Muallifning She'ri

ОТА ВА ЎҒИЛ

No'malum. Muallifning She'ri

ОНАНГИЗ АСРАНГ!!!

No'malum. Muallifning She'ri

ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

No'malum. Muallifning Hikoyasi

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ !!!

No'malum. Muallifning She'ri

БОРИНГИЗГА ШУКУР

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Oʻqituvchi haqida masal

No'malum. Muallifning Hikoyasi

КАРАНТИНДА ТЎЙ ҚИЛДИМ

Xurshid Karim. Muallifning She'ri

Created by  Master Sherkulov